АсосийJamiyat

Бир нафар судья ишдан олинди, 6 нафари интизомий жавобгарликка тортилади — Судьялар олий кенгаши

'Бир нафар судья ишдан олинди, 6 нафари интизомий жавобгарликка тортилади — Судьялар олий кенгаши'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашида судьялик лавозимининг биринчи ва навбатдаги муддатга, шунингдек ваколат муддатига қайта тайинлаш бўйича очиқ танлов бўлиб ўтди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар қилди...

Тайинловга оид барча жараёнлар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситасида очиқ-ошкора ўтди. Унда оммавий ахборот воситалари  вакиллари иштироки таъминланди.

Очиқ танлов натижаларига кўра, судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддати учун ҳужжат топширган 18 нафар номзоднинг 15 нафари судьялик лавозимига лойиқ деб топилди. Икки нафар номзод захирада қолдирилган бўлса,  бир нафари номуносиб деб топилди.

Бундан ташқари 7 нафар номзоднинг навбатдаги ўн йиллик муддатга  тайинлаш масаласини кўриб чиққан кенгаш аъзолари уларнинг 6 нафарига ишонч билдирди, бир нафари захирага қолдирилди.

Судьялик ваколат муддати даврига қайта тайинлаш бўйича 5 нафар номзоднинг 4 нафари танловдан муваффақияли ўтди, бир нафари фаолиятини ўз жойида давом эттирадиган бўлди (“бир нафари фаолиятини ўз жойида давом эттириши”га изоҳ шуки, ваколат муддатига қайта тайинлашда битта раҳбарлик лавозими мавжуд бўлиб, унга муқобил икки номзод – икки судьядан бири танлаб олинган).

Шунингдек, Судьялар олий кенгаши қарори билан 1 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди. 6 нафар судьяни интизомий жавобгарликка тортишга розилик берилди.

Эслатиб ўтамиз, судьяларга нисбатан интизомий жазо чоралари (Судьялар олий кенгаши розилигидан сўнг) тегишли малака ҳайъатлари томонидан қўлланилади.

Суд тимизида амалга оширилган тайинловларга оид батафсил маълумотлар билан ҳам танишишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар