АсосийJamiyat

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими вафот этди

'Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ғулом Шомурод 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот ўрнида, у 1937 йил 20 сентябрда Жондор туманида туғилган. Шунингдек, Бухоро давлат педагогика институти (ҳозирги БухДУ)нинг ўзбек филологияси факультетида ўқиган (1954–1959). Дастлаб тумандаги ўрта мактабларда она тили ва адабиёт фанидан дарс берган (1959–1967). Сўнг туман радиоэшиттиришлар таҳририяти муҳаррири (1967–1969), Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг Бухоро вилояти бўйича радиомухбири (1969–2006) вазифаларида ишлаган.

Шоирнинг илк шеърий китоби “Шабнам жилваси” (1983), деб номланади. Шундан сўнг унинг “Ойдинда кезаман” (1985), “Чақмоқ” (1990), “Наволарим” (1992), “Кўклам қўшиғи”(1995), “Ватан васфи” (1997), “Олам ичра олам” (1997), “Қалбим қатраси” (2002), “Бобо шаҳрим” (2003), “Рангин руҳият” (2005), “Заррин япроқлар” (2006), “Марварид доналар” (2008), “Соғинч соҳили” (2009), “Ватаним – кенг жаҳоним” (2011), “Изҳор” (2011), “Ҳурлик қасидаси” (2011), “Меҳр меҳвари” (2014), “Соғинч соҳили” (2016), “Диёр ва ёр” (2019) китоблари дунёга келган.

    Бошқа янгиликлар