Ҳукумат қарори (46-сон, 01.02.2021 й.) билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021–2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастур тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Манзилли дастурга кўра, белгиланган йилларда республика бўйича жами 2 951 та (шундан, 2021 йилда 1 881 та, 2022 йилда 1 070 та) мажмуа (лойиҳа)лар қурилиши назарда тутилган.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлинмалари жойлаштирилади.






