Бугун польшалик журналист Агнешка Пикулицка томонидан ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифларига жойлаштирилган Ўзбекистонда ишлаш учун аккредитация бериш муддати чўзилганлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги ходими унга шилқимлик қилганлиги тўғрисидаги хабари катта муҳокамалар сабаб бўлди.
Бу воқеага Сенат раиси Танзила Норбоева ҳам ўз муносабати билдирди.
" - Журналист Агнешка Пикуличка билан содир бўлган воқеа Ўзбекистонда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам мутлақо қабул қилиниши мумкин бўлмаган ҳолат. Ўзбекистон инсон шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилишнинг ҳар қандай шаклига асло тоқат қилмаслик сиёсатига амал қилади.
Агнешка ушбу ҳолатни айтиб мардлиги ва бефарқ эмаслигини намойиш этди.
Албатта, ушбу ҳодиса пухта ўрганилиб, таҳлил қилинади, тегишли чоралар кўрилади ва айбдорлар жазоланади. Аммо, у республикада амалга оширилаётган барча улкан ислоҳотларга соя солмаслиги лозим. Ўзбекистон демократик давлат ва эркин фуқаролик жамият барпо этиш йўлини танлади ва шу йўлдан қатъият билан қадам ташлашда давом этади", - деди Сенат раиси.






