1

Тошкентда ҳайдовчилар йўл талашиб пичоқлашишди

ЖИНОЯТ 02.02.2021, 17:13
Тошкентда  ҳайдовчилар йўл талашиб пичоқлашишди

Интернет тармоғида Учтепа тумани ИИО ФМБ биноси тасвирга туширилган видео тарқалди. Видеода шарҳ бераётган йигит мазкур ИИО ФМБ ходимлари “бир фуқарони ва унинг автомашинасини ушлашганлигини, лекин ушлаш сабаблари номаълум эканлигини” билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан маълумот берган Тошкент шаҳар ИИББ кўра, 29 январь куни тахминан соат 15.50 ларда Учтепа тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига 23 ёшли Амриддин Н. тан жароҳатлари билан касалхонага келтирилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Суҳбат жараёнида Амриддин Н. шу куни тахминан соат 02.30 ларда Учтепа туманидаги Фарҳод кўчасида ўзининг бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автомобилида кетаётганида “Нексия-1” русумли автомобиль ҳайдовчиси билан “йўл талашиш” оқибатида ўзаро низо келиб чиққанлигини, жанжал натижасида “Нексия-1” ҳайдовчиси 26 ёшли Ойбек К. ўзининг автомобили салонидан пичоқ олиб, Амриддинга тан жароҳати етказганлигини ва ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Тезкор тадбир натижасида Ойбек К. ушланган ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (“Безорилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Унинг бошқарувидаги “Нексия-1” русумли автомобиль айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Учтепа тумани ИИО ФМБ биносига жойлаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1