Қарздор Б.Абдукахаровдан ундирувчи Д.Саттарованинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими иш юритувида бўлган.
Алиментчи ота ўз вақтида алимент пулларини тўлаб келган бўлсада, давлат ижрочиси М.Халилов томонидан қарздор отага нисбатан олиб борган ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида жорий йилнинг 27 январь куни қарздор томонидан фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган миқдор 185.000.000 сўм алимент пулларини бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун ундириб берилди.






