АТБ “Агробанк” Мирзаобод филиали собиқ бошқарувчиси ва бошқаларнинг талон-торожликлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Агробанк” Мирзаобод филиали собиқ бошқарувчиси ва бошқалар сохта ҳужжатлар асосида бир неча шахсларинг номига жами 458,5 млн сўм кредит маблағларини расмийлаштириб талон-торож қилганликлари, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






