1

Андижонда ўзини ДСИ ходими деб таништирган фирибгар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 02.02.2021, 20:35
Андижонда ўзини ДСИ ходими деб таништирган фирибгар қўлга олинди

Ўзини ДСИ ходими деб таништирган фирибгар 10 000 АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати "Даракчи"га хабар қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқарога ўзини ДСИ ходими деб таништирган Ш.У, бошқа бир шахснинг иссиқхона учун ажратилган 0,20 га ер майдонинининг бир қисмини туман ҳокимлиги ва “Ер тузиш ва кўчмас мулк” кадастри филиалидаги танишлари орқали турар жой сифатида расмийлаштириб беришга ишонтириб, эвазига ундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми, 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1