АсосийЖАМИЯТ

«Адолатли сенатор», «Халқпарвар сенатор», «Меҳнаткаш сенатор» ва «Фахрий сенатор»лар кимлиги маълум бўлди

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2021 йил 1 февралдаги қарори билан, бир гуруҳ сенаторларга...

'«Адолатли сенатор», «Халқпарвар сенатор», «Меҳнаткаш сенатор» ва «Фахрий сенатор»лар кимлиги маълум бўлди'ning rasmi

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2021 йил 1 февралдаги қарори билан, бир гуруҳ сенаторларга махсус мақомлар берилди.

Жумладан, Сенат аъзоларини маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссиянинг 2021 йил 26 январдаги тавсияларини кўриб чиқиб, қуйидагиларга мақом берилди:

Орал Аминовна Атаниязовага — «Адолатли сенатор»;

Махмуджон Тоировга — «Халқпарвар сенатор»;

Фармон Исхакович Тошевга — «Меҳнаткаш сенатор»;

Сайёра Рахматовна Баратовага — «Фахрий сенатор»;

Бахром Мамажановга — «Фахрий сенатор»;

Шукуржон Маматкуловга — «Фахрий сенатор» мақомлари берилсин.

Ушбу мақомларга сазовор бўлган сенат аъзолари ҳамда собиқ сенаторлар сертификат ва белгиланган тартибда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди.

    Бошқа янгиликлар