АсосийJamiyat

Марғилон шаҳридаги тўйхоналардан бири қиморхонага айлантирилгани маълум бўлди

'Марғилон шаҳридаги тўйхоналардан бири қиморхонага айлантирилгани маълум бўлди'ning rasmi

26 январь куни  ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбири давомида, фуқаро Р.Н. Узумзор МФЙ ҳудудида жойлашган тўйхонада иш юритувчи лавозимида ишлаб, ушбу тўйхонада танишлари С.Р ва бошқаларга қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, 36 дона қутида ўйин қартаси ва 1.756.000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида олинган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хаар қилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Р.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан  махрум қилиш билан жазоланади.


 

    Бошқа янгиликлар