М-39 магистрал йўли бўйида тиббий буюмларни ноқонуний муомалага киритаётган фуқаро ушланди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Дўстлик туман бўлими томонидан Жиззах вилояти божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, фуқаро Д.Р. тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, тиббий буюмларни дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарисида муомалага киритиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз, умумий қиймати 171,9 млн сўмлик, 3 000 комплект COVID-19 вирусини аниқловчи тестлар, пульсоксиметр, махсус тиббиёт кислород маскаси ва бошқа буюмларни туман ҳудудидан ўтувчи М-39 магистрал йўли бўйида сотаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






