АсосийDunyo

Бугундан йигирмата давлат фуқароларининг Саудия Арабистонига кириши вақтинча тўхтатилди

'Бугундан йигирмата давлат фуқароларининг Саудия Арабистонига кириши вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот марказининг расмий каналида  маълум қилинди.

Тақиқ рўйхатига тушган давлатлар қуйидагилардир:

 Аргентина, Бирлашган Араб Амирликлари, Германия, АҚШ, Индонезия, Италия, Покистон, Британия, Туркия, Швеция, Франция, Ливан, Миср, Ҳиндистон, Япония, Ирландия, Бразилия, Португалия, Швейцария ва Жанубий Африка Республикаси. Тақиқ дипломатлар, тиббиёт ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига татбиқ қилинмайди. Агар бошқа давлат фуқаролари Саудия Арабистонига кириш учун мурожаат қилишдан 14 кун аввал ана шу йигирма давлатдан бирортасига сафар қилган бўлса, улар ҳам подшоҳлик ҳудудига қўйилмайди.  

Independent нашрининг хабар беришича, ушбу тақиқ коронавирус тарқалишининг олдини олиш билан боғлиқ бўлиб, унинг қачон ниҳоясига етиши ҳозирча маълум эмас.                              

    Бошқа янгиликлар