АсосийJamiyat

Жиззахда йўл белгисига амал қилмайдиган ЙПХ ходими жаримага тортилди

'Жиззахда йўл белгисига амал қилмайдиган ЙПХ ходими жаримага тортилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "Жиззахда йўл белгисига амал қилмайдиган ЙПХ ходими" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати муносабат билдирди. 

Видео лавҳада, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида, вилоят ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган "Ласетти" русумли, 25 040 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили йўл ҳаракати қоидаларининг 1-иловаси (Йўл белгилари)да кўрсатилиб ўтилган, 3-турга мансуб бўлган (Тақиқловчи белгилар) 3.27. «Тўхташ тақиқланган», яъни транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланишини билдирувчи йўл белгисининг таъсир доирасида тўхтаб турганлиги ҳолати акс этган.

Мазкур "Лесетти" русумли, 25 040 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходим А.Т.га нисбатан тўхташ қоидаларини бузганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1286-модда (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши)си тартибида баённома расмийлаштирилди, дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар