Қирғизистон президенти Садир Жапаров Улукбек Мариповни республика бош вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
“Марипов Улукбек Асамидинович Қирғиз Республикасининг бош вазири этиб тайинланди”, - дейилади президент расмий сайтидаги хабарда.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда Марипов бош вазир этиб тайинланишига қарши бўлган фуқаролар томонидан митинг уюштирилди.
Sputnik Қирғизистон нашрининг хабарига кўра, мамлакатнинг янги ҳукумати аъзолари, жумладан, бош вазир Улукбек Марипов Жўқорғи Кенгашда қасамёд қилмган. Қасамёд президент ва парламент депутатлари томонидан қабул қилинган.
Маълумот учун, Улукбек Марипов 41 ёшда. У 2016 йилдан бери Ҳисоб палатаси раиси сифатида, шунингдек, Молия вазирлиги, ФВВ, президент девонида ишлаган. 2011-2015 йилларда Алмазбек Атамбаевнинг ёрдамчиси бўлган.






