АсосийDunyo

Хитойда мактаб ўқувчиларига телефондан фойдаланиши тақиқланди

'Хитойда мактаб ўқувчиларига телефондан фойдаланиши тақиқланди'ning rasmi

Хитойда мактаб ўқувчиларининг телефондан фойдаланиши тақиқланди, дея хабар бермоқда BBC нашри.

Ўқувчиларга ота-онасининг ёзма розилигисиз мактабга телефон билан келиш ва уни ишлатиш тақиқланди.

Таълим вазирлигининг изоҳига кўра, бу билан болаларнинг кўриш қобилияти ёмонлашмаслигининг олди олинади, болалар дарсга кўпроқ диққат қилади ва интернетга муккасидан кетишмайди.

Ҳозир Хитойда 18 ёшгача бўлган болаларнинг 74 фоизида интернетли телефон бор ва бу ёшдаги болаларнинг яқинни кўриш қобилияти сусайиши статистикаси ошган.

    Бошқа янгиликлар