АсосийDunyo

Туркия президенти биринчи маҳаллий ҳайдовчисиз электр автобусини синовдан ўтказди

'Туркия президенти биринчи маҳаллий ҳайдовчисиз электр автобусини синовдан ўтказди'ning rasmi

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған душанба куни биринчи маҳаллий ҳайдовчисиз электр автобусини синовдан ўтказди. 

Маълум қилинишича, Карсан компанияси томонидан ишлаб чиқилган ҳайдовчисиз электр автобус давлат раҳбарига маъмурий мажмуа ҳудудида тақдим этилди. Деярли жим турган электр автобуснинг узунлиги 8 метрни ташкил қилади. Давлат раҳбари йил охирига қадар 24 метрли ҳайдовсисиз электр автобусини қуриш режалаштирилганлигини айтди.

"Туркия электр автобуслар бозорида муносиб ўрин эгаллашига ишонаман. Тез орада автобусларнинг серияли ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади ", - деди Эрдўған.

Эрдўған, маҳаллий ҳайдовчисиз электр автобусларининг серияли ишлаб чиқарилиши туфайли Туркия жаҳон автомобиль бозорининг ушбу сегментида муносиб ўрин эгаллашига ва маҳаллий компаниялар глобал брендларга айланишига умид билдирди.

    Бошқа янгиликлар