АсосийJamiyat

Фарғонада вояга етмаган фарзанди учун отадан 4000 АҚШ доллари ундирилди

'Фарғонада вояга етмаган фарзанди учун отадан  4000 АҚШ доллари ундирилди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Фарғона туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 22.07.2014 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор И.Хусановдан ундирувчи М.Мавлонова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд. Бу ҳақда МИБ Даракчига маълум қилмоқда. 

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор И.Хусановдан алимент пуллари мунтазам равишда ўз вақтида тўлиқ ундириб келинган ҳамда ундирувчи М.Мавлоновага топширилган.  

2020 йил декабрь ва жорий йилнинг январь ойи учун ҳисобланган 800 минг сўм алимент тўловини тўлаш учун Бюронинг Фарғона туман бўлимига келган қарздор И.Хусановга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 808-сонли қарори мазмун-моҳияти тушунтирилганида ота ўз фарзандлари учун улар вояга етгунларига қадар бўлган 40 млн. 800 минг сўм алимент тўловларини тўлиқ тўлаб бериш имкониятига эга эканлигини маълум        қилган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 30 январь куни М.Мавлонованинг розилиги асосида қарздор И.Хусанов томонидан тақдим этилган 4000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи холислар иштирокида унга топширилди.

    Бошқа янгиликлар