АсосийJamiyat

Янгийўлдаги 6-мактабда шифт кўчиб тушиш оқибатида икки нафар ўқувчи жароҳатланди

'Янгийўлдаги 6-мактабда шифт кўчиб тушиш оқибатида икки нафар ўқувчи жароҳатланди'ning rasmi

Янгийўлда жойлашган 6-мактабдаги синфхоналардан бирида шифт кўчиб тушиш ҳолати юз берди. Ҳодиса оқибатида икки нафар ўқувчи жароҳатланиб, уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилди. Ушбу ҳолатга Халқ таълими вазирлиги муносабат билдирди. 

Маълум бўлишича, мазкур мактабдаги мукаммал таъмирлаш ишлари 2019 йилда Тошкент вилояти буюртмасига асосан вилоятга ажратилган қўшимча 3,3 млрд.сўм маблағ эвазига "Аҳмадхожи ал-Аваз" МЧЖ томонидан амалга оширилган.

Айни дамда шаҳар ҳокимининг топшириғига кўра шаҳар прокуратураси, халқ таълими бўлими мудири, қурилиш ташкилоти билан биргаликда мактабни шифт қисмларининг чидамлилигини қайта текширувдан ўтказилмоқда.

"️Келгусида бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида барча вилоятлардаги қурилиш бўйича  мутасаддилар ҳамда қурувчи ташкилотлардан мактаблардаги қурилиш ва таъмирлаш ишларига масъулият билан ёндошишни, унинг сифат жиҳатига алоҳида эътибор берган ҳолда мактабни келгусида болалар эксплуатацияси учун хавфсиз ҳолда топширишни сўраб қоламиз" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар