АсосийJamiyat

Мисрнинг "Fly Egypt " авиакомпанияси Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга оширади

'Мисрнинг "Fly Egypt " авиакомпанияси Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга оширади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида тузулган Ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида Транспорт Вазирлиги ҳузуридаги “Ўзавиация” Агентлиги томонидан “Fly Egypt” авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига мунтазам равишда авиақатновларни амалга ошириш учун 2021 йил 3 февралда 7-К-сонли рухсатномаси берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги  Ахборот хизмати маълум қилди. 

Рухсатнома Қоҳира – Тошкент – Қоҳира ва Шарм ал-Шайх  – Тошкент – Шарм ал-Шайх йўналишларида парвозлар учун берилди.

Авиакомпания рейсларни Боинг-737-700/800 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар