АсосийJamiyat

Сайёҳларга тезкор ёрдам кўрсатувчи Call-марказ ишга тушди

'Сайёҳларга тезкор ёрдам кўрсатувчи Call-марказ ишга тушди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси Call-маркази ўз иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси маълум қилди.

Call-марказига "1173" қисқа рақам орқали мурожаат қилиш мумкин. Call-марказнинг асосий вазифаси сайёҳларнинг мурожаатларини телефон орқали қабул қилиш ва ички ишлар органлари ваколатлари доирасида уларга тезкорлик билан зарурий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. 

Call-марказ замонавий ахборот-коммункацион технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари ИИБлари хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари навбатчилик қисмлари билан боғланган. Кўрсатилган рақамга республиканинг барча ҳудудларидан қўнғироқ қилиш мумкин. 

Call-марказнинг ўзбек, рус ва инглиз тилларида эркин мулоқот қила оладиган малакали мутахассислари дам олиш кунларисиз туну-кун фаолият кўрсатади.

    Бошқа янгиликлар