АсосийJamiyat

Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди

'Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди'ning rasmi

Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди, дея хабар бермоқда Huquqiy axborot канали.

Президент қарори (ПҚ–4977-сон, 04.02.2021 й.) билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди.   Мазкур Фонд:

●  Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини юртимизда ва халқаро миқёсда кенг ўрганади ва тарғиб қилади;

●  Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиб, мукаммал илмий нашрларини яратади ҳамда уларни республикада ва чет элларда нашр этади;

●  Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашади.

Қарор билан шунингдек, Фонд Васийлик кенгаши таркиби ҳамда Фонд тузилмаси маъқулланди. 

    Бошқа янгиликлар