АсосийJamiyat

Ўзбекистонга нам ҳаво массаси кириб келмоқда, кучли шамол ва ёмғир кутилмоқда — "Ўзгидромет"

'Ўзбекистонга нам ҳаво массаси кириб келмоқда, кучли шамол ва ёмғир кутилмоқда — "Ўзгидромет"'ning rasmi

6-8 февралда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 6-7 февралда республикада шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин.

7-8 февралда республикада ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда қорга айланади.

7-8 февралда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° илиқ, кундуз кунлари 10-15° илиқ атрофида бўлади.

    Бошқа янгиликлар