1

Тошкентда 14 нафар фуқарони чет давлатларга ишга юбориб, уларни турли қийинчиликларга дучор қилган шахслар фаолияти фош этилди

ЖИНОЯТ 05.02.2021, 10:07
Тошкентда 14 нафар фуқарони чет давлатларга ишга юбориб, уларни турли қийинчиликларга дучор қилган шахслар фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан фуқаро Қ.М. ва бошқаларнинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Даракчига хабар бермоқда. 

Фуқаро М.А. ва С.С.лар олдиндан тил бириктириб, Қ.М. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларни Европа Давлатларига ойига 2000-3000 АҚШ доллари тўланадиган ишга юбориш ҳамда ишчи визаларини олиб бериш эвазига жами 5 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Бундан ташқари, С.С. ва бошқалар жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2019 йилнинг ноябрь ойида 14 нафар фуқарони Украина Давлатининг Киев шаҳрида ойига 500 АҚШ доллари ойлик тўланадиган қурилиш ишларида ишлаб, кейин Европа давлатларига ишга ўтказиб беришга кўндириб, шу йўл билан уларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, Киевга етиб бориши учун 2019 йилнинг 29 ноябрида авиачипта олишга эришиб, Киевдаги қурилиш фирмасида уларнинг паспортини олиб қўйиб, 75 кун давомида моддий жиҳатдан ўзига қарам қилган ҳолда оғир меҳнат шароитларида ишлатиб, 17 500 АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақларини бермасдан алдаб келишган.

Шундан сўнг ушбу фуқароларни Белоруссия давлатининг Гомель шаҳрига ва Россия Федерациясининг Москва шаҳрига олиб боришиб, гўёки шу ердан Европага ишчи визасини олиб бериши ҳақида такрор алдашиб, уларнинг мазкур давлатларда ишсиз юриб, турли қийинчиликларга дучор бўлишига сабабчи бўлишиб, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаролар М.А., С.С. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1