Жорий йилнинг 31 январь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар бермоқда.
Фарғона шаҳар, Янги аср кўчасида пиёда кетаётган 2003 й.т. вояга етмаган, Фарғона шаҳар “Ибн Сино” маҳалласида яшовчи, касб-ҳунар коллежи талабаси, фуқаро К.О. тўхтатилиб, ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги шимида келгусида ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда ўткир ҳидли “наша” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддани сақлаб келаётганлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, К.О. ёнидан олинган модданинг соф вазни 1,07 грамм “Марихуана” гиёҳванд воситаси эканлиги аниқланган.
Шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекснинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






