АсосийJamiyat

Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди

'Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди'ning rasmi

Парламент юқори палатасининг ўн иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар  киритиш  тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 3-бандига ва “Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ, Ҳалилилло Собиржонович Турахужаевни лавозимда бўлишнинг муддатсиз даврига Ўзбекистон Республикаси Олий cуди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Шунингдек, мазкур қарор билан Лукмон Мухтарович Кадиров, Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев, Абдурасул Ғаппорович Эрановни бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

    Бошқа янгиликлар