АсосийJamiyat

"Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар" темир йўли лойиҳаси “аср ҳодисаси” бўлди – Сенат Раиси

'"Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар" темир йўли лойиҳаси “аср ҳодисаси” бўлди – Сенат Раиси'ning rasmi

Бугун бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида парламент юқори палатаси Раиси Танзила Нарбаева мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

" – Бутун дунёда кечаётган мураккаб геосиёсий жараёнлар, яқин ва узоқ минтақаларда кузатилаётган зиддият ва тўқнашувлар, коронавирус пандемияси ва глобал иқтисодий инқироз шароитида мамлакатимиз ўзининг очиқ ва прагматик ташқи сиёсатини фаол олиб бормоқда. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан илгари сурилган ва бутун Марказий Осиё минтақасидаги кўп миллатли халқлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар темир йўли лойиҳаси “аср ҳодисаси” бўлди, десак муболаға эмас. Куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон уч томонлама ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Ўзбекистоннинг мазкур лойиҳани илгари суриш бўйича қатъий саъй-ҳаракатлари халқаро ҳамжамият томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда.

Марказий Осиё давлатлари халқаро денгиз портларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаганлиги боис, халқаро ташувлар ва транзит харажатлари денгиз йўлига эркин чиқа оладиган мамлакатларга қараганда 2-3 баравар юқори.

Мазкур лойиҳа Марказий Осиё минтақаси давлатларининг барқарор ривожланишини таъминлашда стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ўзаро ҳамда глобал савдо-иқтисодий алоқаларнинг янги даврини бошлаб беради",– деди Сенат Раиси Т.Нарбаева.

    Бошқа янгиликлар