АсосийЖАМИЯТ

Янгийўллик 8 ёшли қизалоқ ўғрининг қўлидан қандай қутулиб қолганини ўзи сўзлаб берди (видео)

 3 февраль куни  Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ўқувчи қизни ўғирламоқчи бў...

'Янгийўллик 8 ёшли қизалоқ ўғрининг қўлидан қандай қутулиб қолганини ўзи сўзлаб берди (видео)'ning rasmi

 

3 февраль куни  Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ўқувчи қизни ўғирламоқчи бўлган ва қочиб кетган нотаниш шахс тўғрисида хабар берган эдик. 

4 февраль куни Янгийўлда 8 ёшли мактаб ўқувчисини ўғирламоқчи бўлган шахс Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди. 

 У муқаддам қотиллик учун судлангани маълум бўлди.

Қизалоқнинг ўзи ўғрининг қўлидан қандай қутулиб қолганини сўзлаб берди.

“Дарсим тугаган эди. Синфдан чиқдим. Кейин бегона амаки "Юр, сенга шоколад олиб бераман, деди." Хўп дедим. Ярим йўлга етганда “шоколад емайман, қўлимни қўйворинг, мен кетаман”, дедим", — дея сўзлаб берди бу дунёнинг  жирканч томонларидан бехабар, беғубор қизалоқ.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ушбу ҳодисага муносабат билдирар экан, атрофида содир бўлган воқеага беъэтибор бўлмай,  қизалоқни соғ-саломат таълим олаётган мактабига етказиб, синф раҳбарига топширган фуқаро — Абдулазиз Обидовнинг қаҳрамонлиги учун унга қизлари бор барча ота-оналар номидан миннатдорчилик билдирди.  

 

    Бошқа янгиликлар