Жорий йилнинг 4 февраль куни Тошкент шаҳри Аэропортларда ХТБ ТваЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний тарзда "дрон" олиб кирмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар қилди.
"Истамбул-Тошкент" йўналиши бўйича учиб келган, 1980 йилда туғилган, Андижон вилояти, Марҳамат туманида рўйхатда турувчи У.Т. яшил йўлакдан ўтиб келаётган вақтида ёнидаги сумкаси ичидан курткага ўралган алоҳида бўлакларга бўлинган 1 дона “SUMA” русумли Хитой давлатида ишлаб чиқарилган учувчисиз учув қурилмаси "дрон" борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






