Ижтимоий тармоқлардаги айрим гуруҳлар ва Телеграм каналларида ўқитувчиларга педагог кадрлар аттестацияси учун малака (тест) синовларида тушадиган саволларни сотиб олиш таклиф этилмоқда.Таълим инспекцияси фирибгарларга алданиб қолмасликка чақирди.
“Ҳурматли устозлар!
Таълим инспекцияси Сизларни аттестацияга оид бу каби ёлғон маълумотларга ишониб, қимматли вақтингиз ва пулларингизни бекор сарфламасликка чақиради!
Малака (тест) синови учун тузиладиган саволлар базаси ҳар йили бутунлай янгилаб борилади ва бу маълумотларнинг учинчи томонга тақдим этилмаслиги қатъиян кафолатланган.
Агар сизга кимдир маълум миқдордаги тўлов эвазига шу каби хизматларни таклиф қилса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишни тавсия қиламиз.
Педагог кадрлар аттестациясига оид бошқа янгиликлар ҳақида Таълим инспекцияси расмий канали орқали хабар бериб борилади”,–дейилади хабарда.






