АсосийDunyo

Испанияда ҳам коронавируснинг “бразилияча” штамми қайд этилди

'Испанияда ҳам коронавируснинг “бразилияча” штамми қайд этилди'ning rasmi

Испанияда  коронавируснинг Бразилия штаммини юқтиришнинг биринчи ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Вести нашри хабар бермоқда.

Ушбу ҳолат Мадридда аниқланган. Маълум қилинишича, 29 январь куни Мадридга учиб кетган 44 ёшли эркакда янги штамм аниқланган. Унинг дастлабки ПСР текшируви салбий, антиген текшируви эса ижобий бўлган. Кейинчалик, бемор яна бир ПСР тестини ўтказади, у ҳам ижобий бўлиб чиққан.

Айни пайтда Испанияда ушбу коронавирус мутациясини юқтириш ҳолатлари ҳали ҳам мавжудми ёки йўқми номаълум, дейилади хабарда.

Маълумот учун, январь ойи охирида АҚШнинг Миннесота штатида коронавируснинг бутун дунё бўйлаб «Бразилия» номи билан танилган янги вариантига юқтириш бўйича биринчи ҳолат қайд этилган. Сал аввал Туркияда ҳам "бразилияча" ва "африканча" штамм қайд этилгани хабар қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар