Йўл-таъмирлаш ишларини тезроқ якунлаш мақсадида Амир Темур шох кўчаси устидан ўтган кўприкнинг (мўлжал “Универсам”) бир томони “Юнусобод” метро бекатидан 7-сон Шаҳар клиник шифохонаси йўналишида транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ишлар 13 февраль куни якунланиши режалаштирилган.
Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.






