АсосийJamiyat

Фарғонада ЙПХ ходимига пора бераётган фуқаро қўлга тушди

'Фарғонада ЙПХ ходимига пора бераётган фуқаро қўлга тушди'ning rasmi

Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Келтирилишича, жорий йилнинг 29 январь куни соат 12:00ларда, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Қувасой кўчасида белгиланган тақсимот асосида хизмат олиб борган ЙПХ ходими Х.Хамидов томонидан “Ласетти” русумли автомобиль тўхтатилган.

Текширув давомида, автомобилнинг ён ойналари туси рухсатсиз қорайтириб олинганлиги аниқланган ва ҳайдовчи О.С.га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Жорий йилнинг 30 январь куни ҳайдовчи О.С. ЙПХ ходимига қўнғироқ қилиб, автомобилини жарима майдончасидан олиб чиқиш эвазига 500.000 (беш юз минг) сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

ЙПХ ходими ҳайдовчининг ушбу таклифини билдирги орқали вилоят ИИБ бошлиғи номига ёзиб, қонуний чора кўришликни сўраган.

Ходимнинг билдиргиси асосида, жорий йилнинг 30 январь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Фарғона шаҳрида жойлашган “Сув спорт саройи” автотураргоҳида фуқаро О.С. ЙПХ ходими Х.Хамидовга 500.000 (беш юз минг) сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида ушланган.

Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро О.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси (пора бериш)си 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.     

    Бошқа янгиликлар