1

Тўрақўрғон бозорида ўғирлик қилган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

ЖИНОЯТ 06.02.2021, 15:02
Теглар: Наманган ИИБ
Тўрақўрғон бозорида ўғирлик қилган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

2021 йил 4 февраль куни Тўрақўрғон туманида яшовчи аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Хабарда айтилишича, мурожаат қилган аёл 2 февраль куни Тўрақўрғон туманида жойлашган “Хўжанд” деҳқон бозорида бозор қилиб юрган вақтида номаълум шахс, эгнидаги жемперининг чап чўнтагида бўлган жами 1.950.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, унга нисбатан чора кўришни сўраган.

Тўрақўрғон тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПБ ТП профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Тўрақўрғон туманида яшовчи 1959 йилда туғилган аёл киши содир этганлиги аниқланиб ундан далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйичатуман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Наманганда муқаддам судланган шахс яна ўғирликка қўл урди

06.01.2022, 21:16

2021 йил 29 декабръ куни, Чуст туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро ариза билан ИИБга мурожаат қилган.Маълум бўлишича, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш...
Наманганда қарийб 4 миллион сўмлик тақинчоқларни ўғирлаган шахс қўлга олинди

03.01.2022, 16:11

2021 йил 23 декабрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат билан ИИБга мурожаат қилган. Маълум бўлишича, шу куни соат 04:30 ларда,...
ВАЗ-2103 машинасини ҳужжатларсиз бошқарган ҳайдовчи пиёданинг умрига зомин бўлди

02.01.2022, 10:33

2021 йил 26 декабрь куни соат 18:00 ларда, Чуст тумани Зарафшон МФЙ ҳудудида, Чуст туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2103 русумли автомашинасини ҳеч қандай...
Наманганда маст фуқаро ресторанда шеригини пичоқлади

01.01.2022, 23:04

2021 йил 24 октябръ куни соат 02:45 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Давлатобод туманида жойлашган ресторанда спиртли ичимликдан маст ҳолатда таниши, Наманган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1