Самарқанд дунёдаги энг қадимги шаҳарлардан бириди, археологик маълумотларга кўра милоддан аввалги VIII асрда ташкил этилган.
2000 йилдан ортиқ вақт давомида бу шаҳар Хитой ва Европа ўртасидаги Буюк Ипак йўлининг муҳим нуқтаси, шунингдек, Ўрта аср Шарқидаги илм-фаннинг асосий марказларидан бири бўлган.
Самарқанд Темурийлар сулоласининг пойтахти эди. Шаҳарнинг меъморий дурдоналарининг катта қисми шу даврда қурилган. Бу Самарқанднинг энг юқори ривожланиш даври бўлган.
2001 йилда шаҳар ва унинг тарихий меъморий ва археологик ёдгорликлари "Самарқанд - маданиятлар чорраҳаси" номи билан ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Агар шундай тарих сўзлаб турган Самарқанднинг қадимий гўшаларига саёҳат қилишни истасангиз, "Менинг юртим" телеканали сизга бундай имкониятни тақдим этади.
Манучеҳр Қаландарзода билан бу гал кўҳна Самарқандга саёҳат қилинг!
Экслюзив лавҳаларга бой "Хуш кўрдик" кўрсатувини шанба соат 17:00да "Менинг Юртим"да биргаликда томоша қиламиз!






