1

Германияда икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди

ДУНЁ 09.02.2016, 14:18
Германияда икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди

Германиянинг Бавария шаҳрида икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

ЙТҲ Хольцкирхен-Розенхайм станциялари орасидаги ҳудудда содир бўлди. ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар бор, уларнинг сони ҳозирча маълум эмас.

Маҳаллий ОАВлар ҳалок бўлганлар камида саккиз киши эканлигини маълум қилган.

Reuters ахборот агентлиги эса полиция тўрт нафар жасадни топганини маълум қилган. Маълумотларга кўра, 150 дан ортиқ киши жабрланган, улардан 10 нафари оғир аҳволда.

Йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари ҳозирча номаълум. Ҳодиса жойида қутқарувчилар гуруҳи ишламоқда

 

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1