2021 йил 5 февраль куни фуқаро Ш.З. “Эсперо” автомашинасини Ёзёвон тумани Гулистон МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Э.О.ни уриб юбориши оқибатида, Э.О. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
“Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг”,–дейилади ИИБ ахборотида.






