АсосийJamiyat

Оғир ижтимоий вазиятда бўлган аёлларга уй-жой олишга кўмаклaшиш амалиёти бекор қилинганми?

'Оғир ижтимоий вазиятда бўлган аёлларга уй-жой олишга кўмаклaшиш амалиёти бекор қилинганми?'ning rasmi

Бугун, 6 февраль куни АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг ташкил этилди.

Саодат Боймирзаева оғир ижтимоий вазиятда бўлган аёлларга уй-жой олишга кўмакалшиш амалиёти бекор қилинмаганини таъкидлади.

“Йўқ! Аксинча, уй-жойга муҳтож аёллар муаммолари билан ишлашга кейинги йилларда жуда катта эътибор қаратилиши белгилаб олинган. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари жорий 2021 йилги Давлат дастурида ҳам ўз ифодасини топган. 

2020 йилда Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 1246 нафар уй-жойга муҳтож, оғир турмуш шароитидаги ва ногиронлиги бўлган хотин-қизга уй-жой қурилиши учун 10 фоизли бошланғич бадали жами 21 млрд 746 млн сўм маблағ тўлаб берилди”,–дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходими.

Бошқа янгиликлар