АсосийDunyo

Павел Дуров Дубайнинг валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди

'Павел Дуров Дубайнинг валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди'ning rasmi

Телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуров Дубайнинг валиаҳд шаҳзодаси Хамдан бин Муҳаммад Ал-Мактум билан учрашди.

Бу ҳақда амирлик ҳукуматининг медиаидораси маълумотига асосланиб, Риа новости хабар бермоқда.

Учрашув давомида валиаҳд шаҳзода Дубайнинг технологик стартапларнинг ўсиши учун самарали муҳитни тақдим этиши ҳақида маълум қилган.

Дуров, ўз навбатида, стартап экотизими, ривожланган инфратузилма ва бизнес учун қулай қонунчилик туфайли Дубай истеъдодлар ва глобал миқёсга чиқишга интилаётган тадбиркорлар марказига айланганини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар