Сергели тумани Меҳригиё кўчасида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида "Сергели ёшларни севади" шиори остида ёшлар фестивали ўтказилиши муносабати билан 7 февраль куни соат 14.00 дан 21.00гача Жаҳонаро ва Мирзо Турсунзода кўчаси оралиғидаги Меҳригиё кўчаси автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

"Ҳайдовчилардан, вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этилади", дейилади хабарда.