АсосийSport

Бокс афсоналаридан бири вафот этди. У Муҳаммад Алини мағлуб этган эди

'Бокс афсоналаридан бири вафот этди. У Муҳаммад Алини мағлуб этган эди'ning rasmi

2021 йилнинг 5 феврал, жума куни 67 ёшида простата ва бошқа саратон касалликлари билан курашган собиқ оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Леон Спинкс вафот этди. Бу ҳақда BoxingScene.com сайти хабар берди 

Спортчининг ўлими олдида CОВИД чекловлари туфайли фақат бир нечта яқин дўстлар ва бошқа оила аъзолари бирга бўла олган. Леон кўплаб касалликларга қарши курашда чидаб ўзидаги табассумини ҳеч қачон йўқотмади.

Вафот этишидан бир неча дақиқа олдин, Спинкс кучини йиғиб, ўғли, собиқ жаҳон чемпиони Кори Спинкс билан сўнгги бор суҳбатлашган. 

Леон 1978 йил 15 февралда Невада штатидаги Лас-Вегас шаҳрида Муҳаммад Aлини мағлуб этиб, оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлиш учун бутун дунёни ҳайратга солганида тарихдаги ўрнини чинакамига мустаҳкамлаган эди.

Бошқа янгиликлар