Россия Федерациясининг Рязань, Ленинград, Калуга, Воронеж ва Курск вилоятларидаги “МСК Гарант” МЧЖда ишлаш истагида бўлган фуқаролар бўш иш ўринлари учун ўтказиладиган танловларга таклиф этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишижа, қўзиқорин етиштиришда (қўзиқорин териш, иссиқхонада парваришлаш) қуйидаги шартларга кўра бўш иш ўринлари мавжуд:
- ишчилар сони – 600 нафар;
- иш графиги – 6 кун иш, 1 кун дам олиш куни (бир кунлик иш вақти 11 соат);
- иш ҳақи – 30 – 60 минг рубль атрофида (иш сифати ва миқдорига қараб, даромад солиғидан ташқари 1 кг терим учун 10 рубль ҳамда ой давомида бажарилган ишга кўра рағбатлантириш мавжуд);
- 3 маҳал овқат иш берувчи ҳисобидан;
- ишчилар ёши – 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган эркак ва аёллар (бўйи 160 см дан кам бўлмаган);
- Ўзбекистондан иш жойига етиб бориш харажатлари фуқаро ҳисобидан;
- ётоқхона харажатлари иш берувчи ҳисобидан;
- Россия Федерациясига етиб боргандан сўнг аэропортдан ётоқхонага ва ётоқхонадан иш жойига етиб бориш иш берувчи транспортида бепул амалга оширилади;
- патент расмийлаштириш бўйича иш берувчи юридик ёрдам кўрсатади. Агар патент расмийлаштириш учун фуқаронинг маблағи бўлмаса, иш берувчи томонидан Россия Федерацияси кредит ташкилотидан ходимнинг ойлик маошидан қисман ушлаб қолиш шарти билан кредит расмийлаштиришга кўмаклашилади.






