Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг тергов бошқармаси катта терговчиси ҳамда вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи ўзаро келишган ҳолда жиноят иши доирасида Жиноят кодексининг 1412- ва 182-моддалари билан айбланаётган фуқарога суд идораларидаги мансабдор шахслар орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам беришларини айтиб унинг опасидан 12 минг АҚШ доллори талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида мазкур шахслар сўралган пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 1412-моддаси шахсга доир маълумотлар, 182-моддаси эса божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишни назарда тутади.






