АсосийJamiyat

Гулистондаги қассобхоналардан бирида ёнғин содир бўлди

'Гулистондаги қассобхоналардан бирида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Ҳодиса бугун,  соат 17:55да Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри “Тараққиёт” МФЙ А.Навоий кўчасида жойлашган қассобхонада юзага келган.  

Ёнғин оқибатида мазкур маскан ичидаги 1 дона музлатгич ва савдо столи, жами 12 кв.м. майдонига зарар етган.

Воқеа жойига зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари  етиб борган. Ёнғин соат 18:02да ўраб олиниб, 18:05да батамом ўчирилган.  

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида  қассобхонанинг 15 кв.м. майдони сақлаб қолинган.  

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар