АсосийJamiyat

Бухорода йил бошидан буён 140дан ортиқ аёллар зўравонлик ҳамда тазйиққа учраган

'Бухорода йил бошидан буён 140дан ортиқ аёллар зўравонлик ҳамда тазйиққа учраган'ning rasmi

Бухоро вилоятида жорий йил бошидан буён 140 нафардан ортиқ зўравонлик ҳамда тазйиққа учраган, ажрашиш ёқасига келиб қолган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилиб, мазкур оилаларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни яраштириш юзасидан манзилли тадбирлар белгиланган. 

Шу билан бирга, эр ва хотинга мураббийлар бириктирилиб, ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамда ички ишлар органларининг алоҳида назоратига олинди. Хусусан, ичкиликка ружу қўйган турмуш ўртоғи томонидан доимий равишда тайзиқ ва зўравонликка дучор бўлган Ғиждувон тумани Халқобод маҳалласида яшовчи, 1968 йилда туғилган З.О. ҳамда Қумоқ маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро М.Ҳ.га бир ой муддатга ҳимоя ордери берилган.

Шунингдек, Вобкент тумани Халач маҳалласида яшовчи Х.Э.га турмуш ўртоғи И.Ж. томонидан доимий равишда тазйиқ ўтказиб келинаётганлиги аниқланиб, томонлар ва мутасаддилар иштирокида унга бир ой муддатга ҳимоя ордери расмийлаштириб берилди ва ордернинг талаблари батафсил тушунтирилди. Бухоро тумани Гулшанобод маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Д.Ф.нинг қайнонаси билан келишмовчилиги ўрганилиб, мутасаддилар иштирокида муҳокама қилинди. Ҳимоя ордери олиш шартлари тушунтирилганда, ҳар иккала томон рад қилиб, ўзаро яраштирилган.

Пешку тумани Садир маҳалласида яшовчи 2 нафар вояга етмаган фарзандни тарбиялаб келаётган М.Д. ва унинг қайнонаси М.Х.лар ўртасидаги оилавий келишмовчилик ўрганилиб, атрофлича муҳокама қилинди ва келинга 1 ой муддатга ҳимоя ордери расмийлаштириб берилган.

 

    Бошқа янгиликлар