1

Фарғоналик савдогар ширинлик сотувчисининг найрангига чув тушди

ЖИНОЯТ 07.02.2021, 20:39
Фарғоналик савдогар ширинлик сотувчисининг найрангига чув тушди

Фарғона вилоятининг Фарғона туманида яшовчи, савдо билан шуғулланувчи фуқаро О.А соддалиги туфайли алданиб қолди.

“Postda” мухбирининг хабар беришича, 2021 йилнинг 7 январь куни унга олдиндан таниш бўлмаган бир аёл ишончига кириб, арзон нархда қандолат маҳсулотлари олиб келишга ваъда беради. Ваъдани беради-ю, олдиндан О. А.нинг 15 миллион сўм пулини санаб, киссасига уради.

Бироқ ширинликлардан ҳалигача дарак йўқ. Суриштириб кўрса, аёл ваъдасини унутиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган экан.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида найрангбоз ширинлик сотувчи маълум бўлди. Мазкур жиноятни Т.М. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари бошланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1