1

Наманганда масжиддан ўғирлик қилган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 07.02.2021, 22:22
Наманганда масжиддан ўғирлик қилган шахс қўлга олинди

Жорий йил 2 февраль куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 13:00 да Наманган шаҳар “Чорсу” деҳқон бозорида жойлашган ҳожатхонада эгнида бўлган курткасини қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, куртканинг чўнтагидан нархи 160 АҚШ доллари бўлган “Iphone 6S” русумли уяли телефон аппаратини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ЖҚБ катта тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Суриштирув ишлари давомида ушбу шахс жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Наманган шаҳар Чорсу МФЙ ҳудудида жойлашган “Хўжа Амин” жоме масжидига намоз ўқиш учун келган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлган нархи 600.000 сўмлик эркаклар қишки оёқ кийимини ўғрилаб кетганлиги ҳам аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1