Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош Прокуратура Даракчига маълум қилди.
“Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУК Пахтакор туман филиали раҳбари Х.Э. ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Ж.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, тумани ҳудудидаги 10 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун шартнома тузиш ва бунинг учун давлат бюджетидан ажратиладиган 950 млн сўмни жамият ҳисоб рақамига ўтказиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.Х.га Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






