АсосийJamiyat

МИБ: Сирдарёда бир ойда 55 та оила қўрғони тикланади

'МИБ: Сирдарёда бир ойда 55 та оила қўрғони тикланади'ning rasmi

Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг 2019 йил 20 мартдаги алимент ундириш бўйича ижро ҳужжатига асосан, қарздор Н.М.дан собиқ турмуш ўртоғи, ундирувчи Э.Э.га вояга етмаган уч нафар фарзандлари моддий таъминоти учун 1/2 қисм миқдорда вояга етгунча алимент ундириш лозим эди. Бу ҳақда Даракчига МИБ маълум қилмоқда. 

Давлат ижрочилари алимент ундируви борасидаги ижро ҳаракатлари олиб борилишида тарафларнинг ўзаро келишуви, ҳатто ярашувига ҳам катта эътибор берилгани ўз самарасини бермоқда.

Бу сўзларимизга биргина мисол, юқорида қайд этилган собиқ эр-хотинларнинг уч нафар фарзанд олдидаги бурчлари ва масъулиятлари, келажакдаги орзу-умидларининг ушалиши борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу оила МИБ ташаббуси билан қайта тикланди.

Шу ўринда, жорий йилнинг январ ойида Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоятининг туман (шаҳар) бўлимларининг давлат ижрочилари томонидан 55 та оила қайта тикланди. Бундай хайрли ишларда болажонларимизнинг қувончи чексиз.

Оила – муқаддас. Уни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз.

    Бошқа янгиликлар