Фильм қаҳрамонларига Санжар Сатторов, Дилдора Умарова, Эгамберди Раҳимов, Пўлат Норматов, Сейдулла Молдаханов, Маърифат Ортиқова ва бошқа маҳоратли актёрлар овоз беришмоқда. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Бадиий фильм “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ўзбекфильм” ДУК томонидан тайёрланмоқда. Кинокартина шоир ва мутафаккир Муҳаммад Аминхўжа Мирзахўжа ўғли Муқимийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланади.






