Қашқадарёда йўловчи ташиш қонунийлигини таъминлаш мақсадида вилоят транспорт бошқармаси ва вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси ҳамкорлигида назорат тадбирлари ўтказилган.
2021 йил 8 февраль ҳолатига кўра, йил бошидан буён жойларда 226 марта рейд тадбири ташкил этилган. Назорат давомида 722 та ҳолатда қонунчиликка зид фаолият аниқланган. Айбдорларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, суд тартибида кўриб чиқилган.
" - Аҳамиятлиси, айни пайтга қадар 497 ҳолатда қоидабузарларга нисбатан қонуний чора белгиланган. Жараён ҳали давом этмоқда.
Таъкидлаш ўринли, аниқланган ҳолатларнинг аксар қисмини лицензиясиз йўловчи ташиш ташкил этади", - дейилади вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати хабарида.






